Ўзбекистон
01.12.2023
1 097
© Фото: hudud24.uzЖорий йилнинг 30-ноябрь тонгида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Almaty Hostelда ёнғин юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 кв.м. майдонга эга хостел ер тўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000-йилда туғилган Н.А. ва 2000-йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолат мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.