currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликлар“Олтин Глобус – 2024” Опенгеймер фильми 5 та номинацияда ғолиб бўлди

“Олтин Глобус – 2024” Опенгеймер фильми 5 та номинацияда ғолиб бўлди

Life Style

calendar

08.01.2024

eye

645

“Олтин Глобус – 2024” Опенгеймер фильми 5 та номинацияда ғолиб бўлди

Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси 81 — “Олтин глобус” мукофоти ғолибларини эълон қилди. Маросим 8 январга ўтар кечаси Беверли-Ҳиллзда бўлиб ўтди.

“Энг яхши драматик фильм” номинациясида мукофотни “Оппенҳеимер” фильми қўлга киритди. Шунингдек, фильм режиссёри Кристофер Нолан “энг яхши режиссёр”, Киллиан Мёрфи драматик фильмидаги “энг яхши актёр”, Роберт Дауни эса “энг яхши иккинчи даражали роль” ҳамда “энг яхши оригинал саундтрек” мукофотига лойиқ кўрилди.

Кино соҳасидаги ғолиблар:

Энг яхши драматик фильм: Опенгеймер

Драма йўналишида энг яхши актриса – Лили Гладстоун (“Ой гулининг қотиллари”);

Драматик фильмидаги энг яхши актёр: Силлиан Мёрфи (Опенгеймер);

Энг яхши мусиқий ёки комедик фильм – “Бечоралар-бахтсизлар”;

Мусиқий ёки комедик жанрдаги энг яхши актриса – Эмма Стоун (“Бечоралар-бахтсизлар”);

Мусиқий ёки комедия жанридаги энг яхши актёр: Пол Жаматти (“Ташландиқлар”);

Энг яхши анимацион фильм – “Бола ва қуш”;

Хорижий тильдаги энг яхши фильм: “Қулаш анатомияси” (Франция);

Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Даван Жой Рендолф (“Ташландиқлар”);

Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Роберт Дауни (Опенгеймер);

Энг яхши режиссёр: Кристофер Нолан (Опенгеймер);

Энг яхши сценарий: Қулаш анатомияси;

Энг яхши оригинал саундтрек: Опенгеймер

Энг яхши оригинал қўшиқ: “What Was I Made For” (Мен нима учун яратилганман) Билли Эилиш (“Барби” фильми);

Энг яхши кинематография ва сотилиш ютуғи — “Барби”

Сериаллар бўйича лауреатлар:

Энг яхши драматик сериал – “Меросхўрлар”;

Драма йўналишидаги сериалидаги энг яхши актриса: Сара Снук (“Меросхўрлар”);

Драма йўналишидаги сериалидаги энг яхши актёр: Киран Калкин (“Меросхўрлар”);

Энг яхши телесериал – мусиқий ёки комедия йўналишида – “Айиқ”;

Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалдаги энг яхши актриса –– Аё Эдебири (“Айиқ”);

Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалдаги энг яхши актёр – Жереми Аллен Уайт (“Айиқ”);

Энг яхши телефильм, антология ёки мини-сериал – “Кичик жанжал”;

Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актриса: Али Вонг (“Кичик жанжал”);

Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актёр: Стивен Юн (“Кичик жанжал”);

Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Элизабет Дебиcки (“Тож”);

Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Метю Макфаден (“Меросхўрлар”);

Телевидениедаги энг яхши stand-up комедия спектакли: Рики Гервейс.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
764

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
711

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
615

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
550

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.