currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларОнлайн фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Онлайн фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Life Style

calendar

03.11.2026

eye

52

Онлайн фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Сўнгги вақтларда Safe Road 24 иловасини ўрнатган фойдаланувчиларга шубҳали SMS-хабарлар келаётгани кузатилмоқда. Ушбу хабарларда фуқароларга турли файлларни юклаб олиш ёки ҳаволалар орқали маълумотларни текшириш таклиф этилмоқда.

Ҳушёр бўлинг! Бу фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин.

Кибержиноятчилар оммага таниш иловалар ва хизматлар номидан фойдаланиб, фуқароларнинг ишончини қозонишга, шахсий маълумотлари ҳамда банк карталарига оид махфий маълумотларни қўлга киритишга уринишади.

Унутманг, битта нотўғри босилган ҳавола ёки юклаб олинган зарарли файл банк картангиздаги маблағлардан айрилишингизга сабаб бўлиши мумкин.

Ўз маблағингизни ҳимоя қилиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

— Номаълум рақамлардан келган шубҳали ҳаволаларни очманг.

— SMS орқали юборилган APK файллар ва бошқа номаълум файлларни юклаб олманг.

— Банк картангиз рақами, амал қилиш муддати, CVV-код, SMS-код ва паролларни ҳеч кимга юборманг.

— Шубҳали хабарда кўрсатилган ҳавола орқали эмас, хизматнинг расмий каналлари орқали маълумотни текширинг.

— Яқинларингизни, айниқса, киберхавфсизлик қоидаларини яхши билмайдиган инсонларни ҳам огоҳлантиринг.

Энг муҳими: Safe Road 24 ёки бошқа бирор хизмат номидан келган ҳар қандай хабарга кўр-кўрона ишонманг. Аввал унинг ҳақиқийлигини текширинг!

Фирибгарлардан ҳимояланишнинг энг самарали йўли — ҳушёрлик. Шахсий маълумотларингизни асранг, шубҳали ҳаволаларни очманг!

Улашиш: