Ўзбекистон
20.06.2023
2 015

Тошкентда онлайн авиабилет олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 21 миллион 500 минг сўмни алдаб олган шахс аниқланди. ИИВ Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, у ўзини авиакасса сотувчиси деб таништирган. Тезкор-қидирув тадбирларида, жиноятни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган 27 ёшли М.С. содир этганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, М.С., Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли К.Р. билан “Телеграм” мессенжеридаги “Aviasales,uz” каналида танишиб, унга онлайн билет олиб беришини айтган, 21.500.000 сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киритиб қўйган. Ҳозирда М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунчиликда ушбу жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.