currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларОта-онадан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш

Ота-онадан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш

Life Style

calendar

17.04.2025

eye

306

Ота-онадан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Қандай ҳолларда уй-жой бошқа тумандан сотиб олинади?

Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олишда улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой бўйича мазкур Низомда белгиланган мезонларга жавоб берувчи уй-жой мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида бошқа тумандан сотиб олишга рухсат берилади.

Мазкур Низомга асосан ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.

 Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш

Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъул орган ҳисобланади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.

Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 294

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 267

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 078

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
884

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.