currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎтган 12 ой тарихдаги энг иссиқ ой бўлди

Ўтган 12 ой тарихдаги энг иссиқ ой бўлди

#NoComment

calendar

09.06.2024

eye

848

Ўтган 12 ой тарихдаги энг иссиқ ой бўлди

Ўтган 12 ойнинг ҳар бири рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди, деб хабар бермоқда Европа иқлим хизмати Copernicus.

2023 йил июнидан 2024 йил майгача бўлган даврда ўртача глобал ҳарорат 1850–1900 йиллардаги саноатдан олдинги даврга қараганда 1,63 даража юқори бўлган.

Ўтган йилнинг май ойида ўртача глобал ҳарорат 15,91 даражани ташкил этган, бу 1991-2020 йиллардаги кўрсаткичдан 0,65 даражага, 2020 йил май ойида ўрнатилган аввалги максимал ҳароратдан 0,19 даражага юқори.

“Иқлим бизни безовта қилишда давом этмоқда - сўнгги 12 ой ичида ҳеч қачон бўлмаган рекордлар янгиланди - асосан иссиқхона газлари чиқиндилари ва тропик Тинч океанидаги Эл-Нинёнинг қўшимча кўпайиши ҳисобига юзага келди”, деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.

“Агар биз иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни давом эттиришга қарор қилсак, 2023/2024 йиллар салқин бўлиб кўринади”, дея қўшимча қилди у.

Copernicus ҳисоботини шарҳлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунёда иқлим фалокатининг олдини олиш учун жуда кам имконият қолаётганини таъкидлади. У мамлакатларни иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ва 2030 йилга мўлжалланган мақсадларни қабул қилишга чақирди.

Бош котиб шунингдек, инсониятни динозаврларни йўқ қилган метеоритга қиёслади.

“Иқлимга боғлиқ ҳолатда биз динозаврлар эмасмиз, биз метеоритмиз. Биз нафақат хавф остидамиз, балки ўзимиз хавфмиз”, деди у.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.