Life Style
31.05.2024
1 310

Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даража гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даража гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даража гача бўлади.
6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даража гача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ёзнинг охирги кунида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
“Ўзгидромет” 31 август, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражага чиқади
Ўзгидромет 8-10 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ўзбекистонда июнь ойи кузатув йилларидаги энг иссиқ июнлар бешлигига кирди — Ўзгидромет
Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнь кунлари кузатилган. Ушбу кунларда ҳарорат 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилган.
Июль ойи салқин об-ҳаво билан бошланади
1-2 июль кунлари республиканинг катта қисми, 2-3 июлда эса водий вилоятларида хам салқин ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.