currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларОзодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай?

Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай?

#NoComment

calendar

12.04.2025

eye

52

Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги низом талабларига асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб, доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.

Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар (маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда ҳам) билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ҳамда аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.

Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.

Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.

Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.

Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ҳамда никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади.

Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (тергов ҳибсхонасида, гауптвахтада) амалга оширилади. Ушбу ҳибсхонада амалга оширилган никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.

Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 360

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 288

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 140

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
955

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.