Ўзбекистон
11.08.2024
1 625

Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчилар яна Олимпия ўйинларининг финалида иштирок этди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган терма жамоа аъзоси Разамбек Жамалов олтин медаль учун баҳсда япониялик Даичи Такатага қарши гиламга чиқди. Якунда Разамбек Жамалов ғалаба қозониб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Олимпиада финалида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши жанг қилган боксчи Абдумалик Халоков рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. У терма жамоага 7-олтин медални келтирди.
Шунингдек, Париж Олимпиадасида таэквондочи Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. У финалда собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 бронза медали соҳиби Альтея Лоренга мағлуб бўлди. Светлананинг медали Ўзбекистон тарихида таэквондочи аёллар қўлга киритган илк соврин бўлди.

Шу билан бирга, бокс турнирида энг оғир вазн тоифасида (+92 кг) финал жанги бўлиб ўтди. Унда Токио Олимпиадаси чемпиони ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов испаниялик Айюб Гадфани мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.