currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди

Ўзбекистон

calendar

19.09.2022

eye

813

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган масалалардан бири “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун бўлди. Таъкидланганидек, Қонун билан 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига ошириш назарда тутиляпти. Сенаторларнинг қайд этишича, киритилаётган ўзгартишга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган, яъни 3 888 000 сўм миқдоридаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш белгиланмоқда. Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади. Шулардан, 304 минг нафари ёшга доир пенсия олувчилар, 25,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар ва 23 минг нафари боқувчисини йўқотган шахслардир. Қонунга мувофиқ кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 триллион сўмдан ортиқ миқдордаги маблағлар талаб этилади. Мазкур Қонун билан таклиф этилаётган тартибнинг жорий этилиши ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб, кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини оширишга хизмат қилади. Муҳокамалар жараёнида сенаторлар бу ўзгаришлар энг аввало юртимизда ёшга доир, ногиронлик пенсиясини ҳамда етим болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий ҳимоянинг яққол далили эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: