Ўзбекистон
28.09.2023
945

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 163 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Юз берган ҳодиса оқибатларига қарши кураш ишлари давом эттирилмоқда.
Портлаш кучидан объект атрофидаги кўп қаватли уйлар ва бошқа биноларга турли даража зарар етган.
Воқеага жойига ФВВнинг барча бўлинмалари, кўплаб тез ёрдам машиналари, ҳокимлик ва барча куч тузилмалари вакиллари етиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Hudud24.uz мухбирлари ёнғин ҳудудидан фоторепортаж тайёрлади.
Ҳудудда асосан 3-4 та кўп қаватли уйлар зарар кўрган. Мудҳиш ҳодиса сабаб одамларнинг ҳали қўрқуви кетгани йўқ. Кимдир ҳали ҳам уйига қайтиб киришга юраги бетламай кўчада юрибди, кимдир шиша синиқлари кириб кетган оёғини зўрға босиб ҳорғин юрибди.
Аёллар қисман вайрон бўлган уйларини қайси томондан бошлаб йиғиштиришни билишмайди, уйга кириб яна ўша оғриқни ҳис этишга юраклари дов бермайди.
Божхона омборхонасининг ёнғиндан куйиб кул бўлган кўриниши. ФВВ масъулларининг маълум қилишича, ёнғин ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари талофат кўрган одамларга давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилиши борасида одамларга ҳуқуқий тушунтиришлар беряпти
Мадҳия Авазова, Жамшид Мирқосимов
[caption id="attachment_21423" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сергелидаги ёнғин 15 минг кв.м майдонни қамраб олган
Ёнғинни бартараф этиш ишларига жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинган.
Сергелида ёнғинни ўчириш ишлари қандай давом этяпти? Фоторепортаж
Жараёнга вертолётлар ҳам жалб қилинган.
Сергелида йирик портлаш: Жароҳатланганлар бор
28 сентябрга ўтар кечаси рўй берган портлаш кучи атрофдаги хонадонлар, ташкилотлар, мактаб, боғчаларда ҳам сезилган ва турли даражада зарар етган.
Сергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади
Туманда эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган.