currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент мактаб битирувчиларини табриклади

Президент мактаб битирувчиларини табриклади

#NoComment

calendar

25.05.2024

eye

1 130

Президент мактаб битирувчиларини табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади.

Давлат раҳбари табригида ёшларнинг янги ғоя ва ташаббуслари, иштиёқлари ва кучи нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкинлиги айтилган.

Қадрли фарзандларим!

Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Меҳрибон устозларингиз ва ота-оналарингиз сизларга оқ йўл тилаб турган мана шу қутлуғ кунда мамлакатимиздаги барча мактабларда сўнгги қўнғироқлар жаранглаб, сиз каби минглаб ёшларимиз катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар.

Ҳақиқатан ҳам, бугун сизлар улкан имкониятлар тақдим этадиган бутунлай янги ҳаёт остонасида турибсиз. Бу йўлда тинимсиз изланиб, янги марралар сари талпиниш, дадиллик ва ўзингизга қатъий ишонч ҳисси доимо ҳамроҳингиз бўлиши лозим.

Ҳамиша ёдингизда тутинг, ҳар бирингиз ўзига хос истеъдод соҳибисиз, уларни рўёбга чиқариш эса аввало ўзингизга, тинимсиз интилиш ва изланишларингизга боғлиқ.

Шу ўринда, сизнинг сафингизда ўқишни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаётган юзлаб ўғил-қизларимиз борлигини таъкидлаш ўринлидир.

Кейинги йилларда Янги Ўзбекистон ёшлари турли фанлар, спорт, санъат ва адабиёт соҳаларида ўзининг чуқур билим ва қобилиятини яққол намоён қилишмоқда.

Ҳаётда юксак марраларни кўзлаб турган бундай серғайрат ва билимдон фарзандларимизни юртимиздаги миллионлаб ўғил-қизларимизга ўрнак қилиб кўрсацак, арзийди.

Мамлакатимизда навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.  

Чунки жонажон Ватанимизнинг келажаги, унинг тақдири ва тараққиёти бугун шинам синфхона ва аудиторияларда қунт билан таълим олаётган ёшларнинг қўлида. Улар эртага Ўзбекистонни янада кучли, ривожланган ва бахтли давлатга айлантириш учун ўзларининг бор билими, иқтидори ва куч-ғайратини сафарбар қилса, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз.

Айни пайтда мамлакатимиздаги кўплаб замонавий олийгоҳлар, касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар битирувчиларни ўз бағрига чорламоқда. Бу масканларда уларнинг таълимни давом эттириб, янада чуқурроқ билим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Азиз ўғил-қизларим!

Сизлар жонажон Ватанимиз шонли тарихининг бир қисми, ўз маданияти ва анъаналарини асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган буюк халқнинг дилбандлари, Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланасиз. Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман, давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.

Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг.

Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг.

Биз жаҳонга илм-маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Уларга хос бўлган ноёб хусусиятлар, улар яратган анъаналар бугун ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда ва ҳаётимизда яшамоқда.

Эндиликда биз ана шу буюк аждодларимизнинг чинакам давомчилари бўлган қалби қайноқ ёшларимизнинг юксак маънавий ва интеллектуал салоҳияти, уларнинг дунёни лол қолдирувчи ютуқлари билан ҳам фахрланишга ҳақлимиз.

Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади. Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман.

Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
859

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
532

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: