currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент мактабларига кириш имтиҳонлари адолатли ўтмагани юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат берилди

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари адолатли ўтмагани юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат берилди

Ўзбекистон

calendar

18.07.2023

eye

1 072

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари адолатли ўтмагани юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат берилди

15 июль куни Ўзбекистон бўйлаб президент мактабларига қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу босқич математика бўйича 30 та тест топшириғидан иборат. Имтиҳонлар кун давомида учта сменада – 08:00, 12:00 ва 17:00 да ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда, кириш имтиҳонларида CCambridge Assessment халқаро таълим ташкилоти қатнашмаслиги ҳамда 1-босқич имтиҳонларига саволлар такрорий қўлланилгани бўйича хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат бўйича Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилоти муносабат берди. Унга кўра, ташкилот 2019 йилдан буён ва бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда ишлаб келади ҳамда имтиҳон саволларини тайёрлаш ва ўқувчиларни саралашда, натижаларни эълон қилишда иштирок этади. “Бу йилги имтиҳонларнинг 1-босқичи учун 8 та турли хил вариантлардаги саволлар ишлаб чиқилди. Бунда саволларнинг такрорланмаслиги ва ҳар сменада ҳар хил саволлардан фойдаланган ҳолда шаффофликни таъминлашга интилдик. Мурожаатчилар биздан бу йилги Президент мактаблари қабул имтиҳонларига бизнинг иштирокимиз йўқлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритишимизни сўрашди. Бу хабарлар асоссиз! Шуни ишонтириб айтаманки, биз 2019 йилдан бери жумладан бу йил ҳам Президент мактаблари қабул имтиҳонларида қатнашмоқдамиз. Бизнинг ташкилотимиз қабул имтиҳонлари билан боғлиқ ҳамкорликдан мамнун ва ишонаманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади”, – деган ташкилотнинг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Кинг. Шунингдек, 4-синфни тугатган ўқувчиларга юқори синфлар учун мўлжалланган саволлар берилгани юзасидан бўлган эътирозларга ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази директор ўринбосари расмий муносабат бериб, ҳар бир топшириқ стандартларга асосланганини таъкидлаган. “Берилган топшириқларнинг иккитаси билишга оид, фақат учтасигина, яъни 10 фоизи мулоҳазага оид ва қолганлари қўллашга оид масалалар. Танлаб олинаётган ўқувчиларнинг иқтидорли эканлигини ҳисобга олган ҳолда 3 та мулоҳазага доир масала берилиши ўринли ҳолат”, – дейди Ирода Саибова

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: