Ўзбекистон
27.01.2021
1 314

Қонунчиликдаги янгиликлар Президент фармони (ПФ-6146, 26.01.2020й) билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди. Фармонга кўра, Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўъбаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шўъбаси этиб ўзгартирилди. Эндиликда, Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин. Бу ҳақда Шўъбага Президентнинг топшириқ хати юборилади. Шўъба Президентдан топшириқ хатини олган кундан эътиборан 1 иш куни ичида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича Комиссияси аъзоларига мажлис ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради. Комиссия мажлиси якунида бўйича Шўъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади. Ишчи гуруҳ Комиссия муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хати олади. Розилик хатига зарур ҳужжатлар илова қилинади. Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди. Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Президентга таклиф киритади. Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, уларга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?
Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Аҳолининг тиббий амалиётда қўллашга рухсат этилган дори воситалари ҳақида хабардорлик даражаси оширилади
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-921-сон, 15.03.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Пенсиялар тайинлаш, беморларга бепул дори воситалари, тадбиркорларга 50 млн.гача гаровсиз кредитлар – 2024 йил 1 январдан нималар ўзгарди?