Ўзбекистон
23.05.2023
1 288

Туркиядаги президент сайловининг биринчи даврасида учинчи ўринни эгаллаган Синан Оған сайловнинг иккинчи даврасида Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Айтиш мумкинки, бу Камол Қиличдорўғли учун нохуш хабар бўлди. 14 майдаги сайловда Эрдоған 49,52, Оған эса 5,17 фоиз овоз олган, яъни икки номзоднинг умумий овози 54,69 фоиз бўлган эди. Эндиги масала – 28 майдаги сайловда Оғаннинг чақириғига қанча сайловчисининг эргашиши бўлиб турибди. Синан Оған АТА коалициясидан номзод бўлганди. Куни кеча Адолат партияси мазкур коалициядан чиққанини ва сайловда Камол Қиличдорўғлини қўллаб-қувватлашларини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Туркияда президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Эрдўғон Туркияда сайловларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ҳужжатга кўра, Туркияда президентлик сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади.
Эрдўғон сайловолди пойгасида асосий фаворит деб топилди
Иштирокчиларнинг 49,8 фоизи Президент Эрдоғанга овоз берамиз, деб жавоб берган бўлса, 21,7 фоиз Киличдароғлуга (Камол Халқ Республика партияси етакчиси) овоз берган. Явас (Анқара ҳокими Мансур) 9,6 фоиз ва Имомоғлу (Истанбул ҳокими) 6,9 фоиз овоз олган.
Мирзиёев Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади
"Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи" – эксперт сайловдан кейинги Туркия истиқболи ҳақида