Ўзбекистон
30.05.2023
1 799
Ўзбекистон прокуратураси ходимлари сони 755 нафарга кўпаймоқда. Бу ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги президент фармонида назарда тутилган. Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида бешинчи Бош прокурор ўринбосари лавозими (Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимидан ташқари) ташкил этилмоқда, шунингдек, Бош прокурор ўринбосарининг жавобгарлик соҳаси ҳам ўзгармоқда. Бошқарма ва бўлимлар сони 35 тадан 39 тага кўпаймоқда. Шу билан бирга Бош прокуратура сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда прокуратура органларидаги тайинловларга оид асоссиз ва ҳақиқатга туғри келмайдиган хабарлар тарқатилаётганини билдиради. Шу боис, фақатгина Бош прокуратура расмий манбаларидаги хабарларга таяниш сўралмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.
Самарқанд ва Андижонда прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди
Ушланганлардан бири гумонланувчини қамоққа олмаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш, иккинчиси фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва қамоқдан чиқариш эвазига пул олмоқчи бўлган.
Прокурорнинг ҳақорат қилгани айтилаётган ҳолат юзасидан муносабат билдирилди
Фуқарога куч ишлатган ички ишлар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди