Ўзбекистон
13.09.2023
1 483

Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кенгайтирилган таркибдаги музокарани якунлади. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков яккама-якка учрашув бошланганини маълум қилди, деб хабар берди UzA. Россия – Корея муносабатига тўхталар экан, у Россия ҳар қандай сиртқи чақириқ, изоҳларга қарамай, КХДР билан алоқани ўзаро манфаатли асосда ўрнатишини айтди. Унинг қайд этишича, Россия БМТда КХДРга қарши санкция масаласида мавжуд позициясини сақлаб қолади, бироқ бу Россия – Шимолий Корея муносабати ривожланишига тўсқинлик қила олмайди. Фақат икки суверен давлатга тегишли ўзаро муносабат бошқа давлатларни ташвишга солмаслиги керак. Кремль вакили, шунингдек, Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги музокара якуни бўйича ҳужжат имзолаш режалаштирилмаганини қайд этди. Путин ва Ким Чен Ин учрашуви янги Aнгара ракетаси йиғилаётган, ракета ўрнатиладиган ва синовдан ўтказиладиган бинода бўлиб ўтган. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва журналистлар билан қисқача суҳбатлашган. Россия Президенти ва олий мартабали меҳмон “Восточний” космодромидаги объектларни кўздан кечирган. Етакчиларнинг “Aнгара” ракетаси йиғиладиган майдончага ташрифи, “Союз-2» ташувчисини учириш мажмуасини кўздан кечириши ҳам кутиляпти. Космодром кўздан кечирилгач, шу ҳудудда тўғридан-тўғри юқори даражадаги Россия — КХДР музокараси режалаштирилган. Таъкидланишича, Путин ва Ким Чен Ин биринчи навбатда икки томонлама муносабатга эътибор қаратади, шунингдек минтақа ва халқаро майдондаги вазият юзасидан фикр алмашади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.