Ўзбекистон
24.06.2023
1 353

Путиннинг собиқ ошпази, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин навбатдаги видеосини эълон қилди. Унда уруш борасида Россия расмий позициясини рад этувчи баёнотлар билан чиқилган. Видеода: "Бошқарув мавжуд бўлмаган, ҳарбий ғалабаларсиз бир ҳолатда мудофаа вазирлиги президентни синчковлик билан алдашда давом этмоқда. Шу сабаб биз кунига 60 та «Леопард» йўқ қилингани, душманнинг минглаб аскарлари ўлдирилгани ҳақида ёлғонлар эшитяпмиз", — деган сўзлар ўрин олган. Россия мудофаа вазирлиги ва Бош штаб шундай ҳолатда ҳам урушда енгиб чиқишни ўйламоқда, дея қўшимча қилади у. Пригожинга кўра, 2022 йил 24 февралда Донбассда 2014 йилдан фарқ қиладиган ноодатий ҳеч нарса бўлмаган, Украина томонидан Россия мудофаа вазирлиги алдагани каби «даҳшатли агрессия» бўлмаган. Шунингдек, Украина НАТО давлатлари билан бирга Россияга ҳужум қилишни режалаштирмаган. Пригожиннинг фикрича, Россия мудофаа вазирлиги Украина ҳужум тайёрлаяпти деб жамоатчиликни ва Путинни алдаган. У урушни «махсус ҳарбий амалиёт» деб истеҳзо билан таърифлаган ва барчаси жуда ёмон режа билан бошланганини айтган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.