Ўзбекистон
25.04.2025
639
Солиқ кодексининг 44-моддасига кўра, роялти — бу номоддий активлардан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини олиш эвазига тўланадиган ҳақлардир. Бундай активларга муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, товар белгилари, ноу-хау (махфий билимлар), илмий, адабий, санъат асарлари, компютер дастурлари, маълумотлар базалари, технологик жараёнлар ва бошқалар киради.
Масалан, дастурий таъминотдан фойдаланиш, дизайн ёки моделни тижоратда қўллаш, патенти бор маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини олиш — буларнинг барчаси роялти асосида амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, ноу-хау ҳам роялти объекти сифатида эътироф этилади. Бу – илмий-техника ёки касбий тажриба асосида шаклланган, иқтисодий фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлган, учинчи шахсларга номаълум ва тижорат қийматига эга ахборотлардир.
Бироқ, ҳар қандай тўлов роялти сифатида баҳоланмайди. Қуйидаги ҳолатларда тўловлар роялти сифатида кўриб чиқилмайди:
— Компьютер дастуридан фойдаланиш, агар фойдаланиш шартлари фақат унинг функциянал имкониятлари доирасида бўлса ва кўчирма нусхалар сони чекланган бўлса.
— Компьютер дастури ёки бошқа интеллектуал мулк объектлари ўрнатилган товарни (масалан, диск ёки электрон қурилма) сотиб олиш.
— Дастурларни яратиш, созлаш, ўрнатиш, модификация қилиш бўйича хизматлар.
— Буюртма асосида тайёрланган илмий ёки тижорат ахборотидан фойдаланиш, агар бу хизмат натижаси бўлса.
— Дастур нусхаларини тарқатиш ҳуқуқи, агар бу якуний фойдаланувчининг фойдаланиш ҳуқуқи билан чекланган бўлса.
Бу ҳолатлар роялти ҳисобланмайди, чунки улар асосан мулкни сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлади, номоддий ҳуқуқдан фойдаланиш билан эмас.
Роялти — бу интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун тўланадиган тўлов бўлиб, у иқтисодий муносабатларнинг муҳим қисми ҳисобланади. Бироқ, ҳар бир тўловнинг моҳиятини таҳлил қилмасдан туриб, уни роялти сифатида баҳолаш нотўғри ёндашув бўлади. Шу сабабли, қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.