Ўзбекистон
21.10.2023
1 278

Санкт-Петербург марказида ўзбекистонлик фуқаролар бир аёл учун муштлашди. Полиция 12 муҳожирни ҳибсга олган. 17 октабрга ўтар кечаси Достоевский кўчасида оммавий муштлашув содир бўлган. “Каттақўрғон” кафеси яқинида можаро юз бергани ҳақидаги хабар келиб тушганидан сўнг у ерга полиция етиб борган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган. Улар орасида можаро бошланган 11 эркак ва 34 ёшли аёл ҳам бор. Маълум бўлишича, айнан аёл туфайли кўчада муштлашув содир бўлган, оқибатда икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳибсга олинганларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун олтита, майда безорилик учун саккизта баённома тузилган. Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилган. Можаронинг тўрт қўзғатувчиси безориликда гумон қилинмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.