Ўзбекистон
03.11.2023
1 619

Россия Федерациясининг Самара вилоятида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур ҳудуддаги вакилига ҳужжатлари ва ойлик иш ҳақини ундириш масаласида мурожаат қилган. Юртдошларимиз Самара вилояти Красноярск туманидаги иссиқхоналарда иш берувчи билан шартнома тузмасдан меҳнат фаолиятини амалга оширган. Иш берувчи бундан фойдаланиб, 5 ойдан буён 891 минг 812 рубль (9601,66 АҚШ доллари) миқдоридаги иш ҳақини тўламасдан ишлатган. Вакиллик ходимлари томонидан иш берувчи билан алоқа ўрнатилди ва фуқаро аризаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада юртдошларимизнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари тўлиқ қайтарилган. Шунингдек, Иркутск шаҳридаги “OlmaStroy” корхонасида ишлаётган юртдошларимиз ойлик маошини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Иркутск шаҳридаги вакилининг қурилиш корхонаси мутасаддилари билан олиб борган музокаралари натижасида меҳнат мигрантларининг тўланмай турган 880 807 рубль (9487 АҚШ доллари) миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликнинг паспорти олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб этилгани маълум бўлди
Мигрантлар Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилган.
Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари норасмий курьерлик хизматларида ишлаш оқибатида ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.