Ўзбекистон
28.12.2023
1 067

Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди.
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаб, 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсган.
Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7 та маҳаллий ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда.
Улардан Тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералные Воды, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилган.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.