currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Ўзбекистон

calendar

21.09.2023

eye

1 087

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди. Қайд этилишича, турмушидан ажрашган аёл бошқа бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, уни яқинларидан яшириш мақсадида тўғилажак фарзандини Самарқанд туманида яшовчи аёлга 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган. Жорий йилнинг 5 июнь куни аёл 3 кунлик чақалоқ қизи учун олдиндан келишилган пулни олаётган вақтида далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилган.Судда аёл ўз айбига тўла иқрор бўлган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан, 57-моддани қўллаб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-сентябр 2023, 08:37
1 510

Тошкентда 7 яшар қизни қўрқитиб, интим ҳаракатлар қилган эркак қамалди

Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

cover image
20-июл 2024, 06:33
1 097

Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган.

cover image
1-апрел 2024, 09:10
1 252

Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

cover image
27-январ 2024, 06:01
1 053

“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Назоратчи аёл фуқаронинг уйига ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган.