currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда ичимлик ва оқова сув нархи оширилмоқда

Самарқандда ичимлик ва оқова сув нархи оширилмоқда

Ўзбекистон

calendar

02.11.2023

eye

2 396

Самарқандда ичимлик ва оқова сув нархи оширилмоқда

Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан 2023 йил 1 ноябрда Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Самарқанд вилоятида 2023 йил 16 ноябрдан бошлаб, ичимлик ва оқова сувларнинг янгиланган тарифлари жорий қилинади.  Унга кўра ичимлик суви:   а) аҳоли учун – 1м3 - 2 500 сўм; б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 - 5 700 сўм; (ҚҚСсиз) в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)   Оқова суви хизмати учун:   а) аҳоли учун – 1м3 – 1600 сўм; б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 – 4300 сўм; (ҚҚСсиз) в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 4 300 сўм; (ҚҚСсиз). Маълум қилинишича, ўтган беш йилда Самарқанд вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 54,6 фоиздан 73,1 фоизга, канализация қамрови 9,8 фоиздан 18,7 фоизга етказилган. Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73,1 фоиздан 92,5 фоизга, канализация хизмати қамрови 18,7 фоиздан 45,1 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,3540 триллион сўм эвазига, 4361,20 минг километр ичимлик суви ва 472,9 километр канализация тармоғи, шунингдек, 432 та сув ва 45 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: