currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда ҳоким ёрдамчиси, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди

Ўзбекистон

calendar

07.01.2024

eye

932

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди

Самарқанд вилоятида ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда пора олаётган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Келтирилишича, Самарқанд давлат университети "Математика" факультети тютори вазифасида ишловчи Т. А. вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган

Шунингдек, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи Ў.М. Навоий кон-металлургия комбинатида ишловчи яқин танишларининг имконияти орқали маҳаллий фуқарони комбинатга қарашли     "Маржонбулоқ" ва "Зарафшон' олтин конларидан бирига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб, ундан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси билан хамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Самарқанд туманидаги иккита маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи 33 ёшли Х.Э. ва 48 ёшли Б.В. жиноий тил бириктирган ҳолда туман ҳокимлиги захирасидаги 3,5 сотих бўш ерни аукционга чиқариб, ютиб, сўнг туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 доллар талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда юқорида келтирилган барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: