Ўзбекистон
04.09.2023
1 670

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, жабрланганлар сони фақат икки киши эмаслиги аниқланган. Унга кўра, 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда. Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.