Ўзбекистон
09.05.2024
1 257

Кеча, 8 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Унда томонлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги бир қатор университетларда араб тили ўқитилиши сифатини ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятларини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Элчи Саудия Арабистони Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўналишлари ва шаклларини фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга тайёр эканини билдирган.
Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги эътироф этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.