currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларСаёҳатга кетган кунларимиз учун ҳам боғча пули тўлайманми?

Саёҳатга кетган кунларимиз учун ҳам боғча пули тўлайманми?

Ўзбекистон

calendar

06.02.2023

eye

855

Саёҳатга кетган кунларимиз учун ҳам боғча пули тўлайманми?

— Икки фарзандим боғчага боради. Яқинда фарзандларим билан 10 кунга хорижга саёҳатга кетмоқчимиз. Ушбу ҳолатда боғча пули тўламасам ҳам бўладими? — Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади: боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли; карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли; ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. Шунингдек, ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади. Сизнинг ҳолатингизда фарзандларингизнинг боғчага бормаган даври учун тўлов ундирилмайди. Саволга Нурафшон шаҳар адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти  Э.Эргашев жавоб берди.  

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
770

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
718

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
629

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
554

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
13-феврал 2023, 09:21
1 329

Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?

Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.

cover image
13-феврал 2023, 05:21
1 214

Уй ҳадя қилинганда уйда рўйхатда турадиганларнинг розилиги олинадими?

Ҳадя шартномасини расмийлаштирилганда, уйда рўйхатда турувчиларнинг розилиги талаб этилмайди. Шунингдек, агар уй ота-онанинг никоҳ давомида орттирилган мулкидан иборат бўлса, унда она (ота)нинг ҳам рухсати талаб этилади.

cover image
10-феврал 2023, 14:19
1 090

“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга жавобгарлик борми?”

Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

cover image
10-феврал 2023, 09:18
1 336

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.