Ўзбекистон
28.09.2023
1 169

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида содир бўлган ёнғиндан жабрланганлар бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилган. Қолган 138 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган. Айни пайтда юқоридаги шифохоналарда даволанаётган беморлар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Уларнинг саломатлиги қониқарли. Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун хирург, травматолог, нейрохирург, невропатолог, юз-жағ жарроҳи, акушер-гинеколог каби республикамизнинг энг етакчи мутахассислари жалб қилинган. Даволаш муассасаларида тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур дори-дармон захираси яратилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.
Портлашдан зарарланган уйларни таъмирлаш учун ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундирилади – Бош вазир матбуот котиби
Сергелидаги портлаш туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу бўйича расмий изоҳ берилди.
Сергелидаги фожиадан репортаж
Ҳодиса оқибатида жабрланган хонадон эгалари hudud24.uz билан суҳбатда воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди.