Ўзбекистон
30.10.2023
1 068

“Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан Фуқаролик, Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институтини янада ривожлантиришга қаратилган қатор нормалар киритилди. 1. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда ҳам сервитут сақланади. 2. Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 3. Бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкларга ҳам сервитут белгиланиши мумкин. 4. Сервитут тўғрисидаги шартномада кўрсатилиши лозим бўлган шартлар белгиланди. 5. Жамоат эҳтиёжлари учун давлат томонидан сервитут белгилаш тартиби жорий этилди. Унга кўра, оммавий сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланиши мумкин: – қонунчиликка мувофиқ ўзганинг ер участкасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш; – ўзганинг ер участкасидан умумий фойдаланишдаги электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари ва бошқа линиялар, трубопроводлар, ички суғориш тармоқлари, муҳандислик тармоқлари ҳамда бошқа тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш. Оммавий сервитут манфаатдор ташкилотларнинг мурожаатлари асосида вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ўрнатилиши белгиланди. Бунда, суғориладиган ерлар, табиий ҳудудлар, маданий мерос объектлари ерларига оид қарорлар тегишли соҳадаги ваколатли давлат органи билан келишилади. Мазкур қоидалар орқали тегишли манфаатдор ташкилотлар оммавий сервитутнинг мақсадларидан келиб чиқиб, ўзларининг фаолиятларини тўлақонли амалга оширишига қулайликлар яратиб беради. Адлия вазирлиги масъул ходимлари У. Жаксимуратов ва Ф. Жураев
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди
Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Иккита ҳудудда жами 150 минг АҚШ долларидан ортиқ пул эвазига ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
Андижон ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.
Йил бошидан бери қарийб 4,5 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган — Кадастр агентлиги
Эгалланган ерлардан 1,5 гектари табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган, 8,7 гектари эса тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар бўлган.
3 вилоятда ноқонуний ер сотаётганлар ушланди
ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаган.