Ўзбекистон
31.07.2023
1 008

Кеча, 30 июль куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат тарихидаги энг катта соврин жамғармаси (2,5 млн АҚШ доллари) ўйналаётган Жаҳон кубоги старт олди. Унда Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Якуббоева иштирок этмоқда. Кеча кун давомида 4 нафар ҳамюртимиз ўйин ўтказиб, Жавоҳир Синдоров (оқ) ҳамда Нодирбек Якуббоев (қора) 1-ўйинда ғалаба қозонган бўлса, Шамсиддин Воҳидов (оқ) ҳамда Нилуфар Якуббоева (қора) дуранг қайд этишди. Шамсиддин Воҳидов — Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 0,5:0,5 Жавоҳир Синдаров — Денг Киприано Реан (ЖАР) 1:0 Нодирбек Якуббоев — Малек Кониахли (Миср) 1:0 Нилуфар Якуббоева — Ева Репкова (Словакия) 0,5:0:5 Қайд этиш мумкин, Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлайди. У бугун Боку шаҳрига етиб борган. Эртага 1-босқич доирасида 2-партия ўйинлари ўтказилади. Агар 2-партия якунларига кўра ғолиб аниқланмаса, 1 август куни тай-брек ўйналади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.