Ўзбекистон
26.12.2023
1 094

Бугун, 26 декабрдан бошлаб Самарқандда шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича FIDE жаҳон чемпионати старт олади. Кеча кўҳна шаҳар мезбонлигидаги турнирнинг очилиши маросими “Silk Road Samarkand” туризм марказида ўтказилди.
Самарқанддаги халқаро мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шундан 700 минг доллар эркаклар ўртасидаги баҳслар натижаларига биноан, 300 минг доллар аёллар ўртасидаги ўйинлар якунига кўра, ўринларга қараб тақсимланади.
Жаҳоннинг 200га яқин энг кучли шахматчилари иштирок этадиган турнирда эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров етакчилигидаги ўзбекистонлик 20 нафар, аёллар ўртасидаги ўйинларда эса Умида Омонова етакчилигидаги 13 нафар спортчилар ўз маҳоратини синовдан ўтказади.
Йигитлар:

Қизлар:

Маълумот ўрнида, жаҳон чемпионати 26-30 декабрь кунлари соат 15:00дан 20:00гача давом этади. Беллашувлар “Ёшлар” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.