Ўзбекистон
08.04.2024
838
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
Шароф Рашидов туманининг бу ҳудуди адир ёнбағри, ундан деярли фойдаланилмас эди. Ҳозир 140 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Лойиҳа уч босқичли бўлиб, 3 минг 936 хонадонли 105 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган. Уйлар 9, 12 ва 16 қаватли бўлиб, бу ҳам Жиззах шароитида янгилик.
Айни пайтда биринчи босқич доирасида 204 хонадонли 4 та кўп қаватли уй, марказий қозонхона, шоурум ва ички йўллар қурилган. Яна 16 та турар жой, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, савдо маркази бунёд этилади. “Инно техно парк” аҳолини иш билан таъминлашда қўл келади.
Иккинчи босқич 2026, учинчиси 2028 йилларга режа қилинган. Бунда уйлардан ташқари маҳалла маркази, поликлиника, масжид, меҳмонхона, болалар ва спорт ўйингоҳлари, “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади. Бўш майдонларга ҳам дарахтлар экилиб, хиёбонга айлантирилади.
Давлат раҳбари бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар қуриб, имтиёзли ипотека кредитлари орқали аҳолига харид имкониятини яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунга мутаносиб равишда инфратузилма тармоқлари, мактаб, болалар боғчаси каби ижтимоий муассасалар қурилишини жадаллаштириш, савдо ва хизматларни, жумладан, йўл бўйида умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Жиззах вилоятида учта шундай массив барпо этилмоқда. Уларда 4 минг 700 хонадонга эга 156 та кўп қаватли уй қурилади. Аҳоли барча ижтимоий хизматлар билан таъминланади. “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш ҳаракати Президентнинг 2021 йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ бошланган. Умуман, мамлакатда 53 та массивда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда 14 минг 400 та хонадонли 409 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Жорий йилда бундай массивларда 31 минг 447 та хонадондан иборат 767 та турар жойлар қурилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Президент Жиззахдаги автомобиль заводига борди
“ADM Jizzakh” заводида уч йил ичида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган.
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззахга боради
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Асакада “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил этилади
Туман ҳудудида 68 та уй қурилади. Шунингдек, Шаҳрихон тумани ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари дастурига киритилади.