currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Бағдод туманидаги хонадонда бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Бағдод туманидаги хонадонда бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди

Ўзбекистон

calendar

28.07.2023

eye

987

Шавкат Мирзиёев Бағдод туманидаги хонадонда бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди

Куни кеча, Фарғона вилоятига ташрифнинг биринчи кунида Давлат раҳбари Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. [caption id="attachment_16960" align="aligncenter" width="735"] ФОТО: president.uz[/caption] Бу ерда 2 минг 800 нафарга яқин аҳоли яшайди. Одамлар томорқадан унумли фойдаланади. Аёллар тикувчилик билан шуғулланади. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик рўзғорларга барака киритган. Ўндан ортиқ савдо дўконлари, мебелсозлик корхонаси, сартарошхона, тикувчилик ва ҳунармандчилик устахоналарида аҳоли иш билан банд. Шунингдек, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яхши шароит бор. Маҳаллада охирги икки йилда бирорта жиноят содир этилмаган. Давлат раҳбари шу ерлик Абдуғаффор Ҳалилов хонадонида бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди. [caption id="attachment_16961" align="aligncenter" width="734"] ФОТО: president.uz[/caption] “Бугун келиб, Фарғонадаги ривожланишни, маҳаллалардаги шароитни кўриб хурсанд бўлдим. Ислоҳотларни ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис қилиши учун ҳамма ишларни қуйи тизимда ташкил этяпмиз. Фарғона вилоятида 1062 та маҳалла бор. Улардаги муаммоларни, муҳтож оилаларнинг талаб-истакларини жойида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарур. Барча раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, халқимизга муносиб бўлиб, меҳнат қилиши керак” Самимий суҳбатда нуронийлар сўнгги йилларда маҳалла қиёфаси яхшилангани, “Очиқ бюджет” ташаббуси орқали кўчалар обод бўлганини айтди. [caption id="attachment_16962" align="aligncenter" width="734"] ФОТО: president.uz[/caption] [caption id="attachment_16963" align="aligncenter" width="734"] ФОТО: president.uz[/caption] Хусусан, 5 километр ички йўлга асфальт ётқизилган. Электр тармоқлари ва трансформатор янгиланган. Президент суҳбатда билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлаб, маҳалла идорасини таъмирлаш, мактаб учун қўшимча бино қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Ёшларни ўқитиш ва ҳунар ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди. [caption id="attachment_16964" align="aligncenter" width="734"] ФОТО: president.uz[/caption]  

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: