Ўзбекистон
17.10.2023
1 075

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Пекин шаҳрига етиб борди.
“Шоуду” халқаро аэропортида давлат раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган, фахрий қоровул саф тортган.
Ташриф доирасида 17-18 октябрь кунлари давлат раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди
Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди.
Экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш, “Яшил” молиялаштириш” жамғармасини таъсис этиш, Самарқандда халқаро иқлим форумини ўтказиш – Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форумида қандай таклифларни илгари сурди?
Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Вьетнам Президенти билан учрашди
Вьетнам Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги муҳим анъанавий ҳамкоридир.
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.