Ўзбекистон
11.10.2023
1 286

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
[caption id="attachment_22347" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Ўзбекистон иқтисодиётининг кимё, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик инвестор ва муҳим технологик ҳамкор бўлган ушбу компания билан ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, “Indorama Corporation” томонидан Ўзбекистонда пахта толасини етиштириш ва чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Қўқон суперфосфат заводи модернизация қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари цингапурлик инвесторнинг Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан “Фарғонаазот” қувватларини кенгайтириш, тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш режаларини қўллаб-қувватлади.
[caption id="attachment_22346" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида компаниянинг мамлакатимизга тўғридан-тўғри инвестициялари умумий ҳажми ҳозирги 600 миллион доллардан 850 миллион долларгача ошади.
Инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.