currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Жиззахдаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасига борди

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасига борди

Ўзбекистон

calendar

11.01.2021

eye

770

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасига борди

Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Давлати раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган. Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу шароитларни кўздан кечирди. – Асосий мақсадимиз – халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш, ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади, – деди Президент. Ўқув биноси энг илғор ҳарбий тайёргарлик талабларига мос жиҳозланган. Ўқув тренажёрлари жанговар вазиятга максимал яқинлаштирилган. Давлатимиз раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирди. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ётоқхоналарда ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, дам олиши, вақтини мазмунли ўтказиб, билимларини мустаҳкамлаши учун барча қулайликлар бор. Ҳарбий қисм ошхонасига хизмат кўрсатиш бўйича аутсорсинг тизими жорий қилинган. Бу аскарларнинг ҳамма вақти ва куч-ғайратини профессионал тайёргарликка қаратиш имконини бермоқда. Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини кириб кўрди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президентимиз ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: