Содда талқин
14.07.2024
1 676

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёев ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида собиқ Президент Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти вақтида отишма юз берди. Ўқ Трампнинг ўнг қулоғининг юқори қисмини тешиб ўтган. Сиёсатчини саҳнадан Махфий хизмат ходимлари олиб кетишган. Кейинроқ Трампнинг иттифоқчилари сиёсатчининг аҳволи яхши эканини айтишган. Буни ўзи ҳам тасдиқлади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди
Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Президенти бўлгани билан табриклади
Ўзбекистон Президенти янги сайланган Президентга мактуб йўллади.