Ўзбекистон
19.07.2023
1 322

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаиловнинг маълум қилишича шу кунгача хирургия маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистонда яқин қариндошлар орасида 1 000 дан ортиқ ана шундай мураккаб амалиётлар ўтказилган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шифокорлар томонидан 200 нафарга яқин беморда буйрак трансплантацияси бажарилган. Уларнинг 35 таси ҳудудларда ўтказилди. Бу эса беморлар ва уларнинг яқинлари учун айни муддао бўлмоқда. Қолаверса, мазкур операциялар орқали маҳаллий шифокорларнинг малака ошириш имкони ҳам юзага келяпти. Қайд этилишича, айни пайтда юртимизда 4 500 нафардан зиёд бемор дастурли диализ муолажасини қабул қилади. Уларнинг 2 000 нафардан ортиғи трансплантация операциясига муҳтож. Маълумот ўрнида, буйрак трансплантацияси амалиёти туман даражасигача туширилиб, бугунгача марказ шифокорлари томонидан бундай операциялар Денов, Беруний, Оқолтин, Тўрткўл, Вобкент, Қўшкўпир туманлари ҳамда Гулистон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида муваффақиятли ўтказилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.