currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларСотилган товар қайтариб олинмайдими?

Сотилган товар қайтариб олинмайдими?

Life Style

calendar

26.04.2025

eye

685

Сотилган товар қайтариб олинмайдими?

Истеъмолчилар нафақат сифатсиз, балки сифатли товарларни ҳам қайтариш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга. Дўконларда учрайдиган «Сотилган товар қайтариб олинмайди» ёзувлари амалдаги қонун талабларига зид.

Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга кўра, агар маҳсулотда камчилик бўлмаса, лекин ўлчами, ранги ёки техник хусусиятлари мос келмаса, истеъмолчи 10 кун ичида (озиқ-овқат учун 24 соат) уни алмаштириши ёки сотувчида бошқа вариант бўлмаса, тўланган суммани қайтариб олиши мумкин.

Қайтариш ёки алмаштириш мумкин эмас:

— дори воситалари ва тиббий асбоблар;

— шахсий гигиена буюмлари;

— атторлик-пардоз товарлари;

— тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари;

— озиқ-овқат билан боғлиқ буюмлар;

— маиший кимё товарлари;

— пестицидлар ва агрохимикатлар;

— мебель, заргарлик буюмлари;

— автомототранспорт воситалари;

— маиший электр товарлари;

— ҳайвонлар ва ўсимликлар.

Нақд пулни қайтариш ёки алмаштириш учун истеъмолчи касса ва товар чекини тақдим этиши шарт. Шунинг учун ҳужжатларни сақлаш тавсия этилади.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: