currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСубсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

Ҳуқуқ

calendar

12.01.2024

eye

1 852

Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?© Фото: Hudud24.uz

Уй  олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?

Ҳукуматнинг 182-сонли қарорига кўра, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради. Хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. 

Аризани рад этиш асосларининг ичида ижтимоий мезонларга тўғри келмаганлиги ҳам мавжуд.  Ижтимоий мезон - деганда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва келтирилган асосий кўрсаткичлар тушунилади.

Қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

  • ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
  • ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;
  • ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Ушбу тартиб ҳақида батафсил мана бу ерда  https://lex.uz/uz/docs/4774086#6076370 танишиб чиқсангиз бўлади. Агарда аризангиз айнан қайси ижтимоий мезонга кўра рад қилинганлигини билишни истасангиз туман ҳокимлиги ёки комиссияга мурожаат этишингиз керак.

Саволга ҳуқуқшунос Лобар Розимова жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: