Ўзбекистон
02.09.2023
1 644

2017 йилдан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган бўлса, 2021 йилдан тиббиётимиз тарихида илк бор маҳаллий мутахассислар томонидан жигар кўчириб ўтказиш йўлга қўйилган. Натижада ушбу ноёб жарроҳлик муолажалари орқали ўз саломатлигини тиклаган беморлар сони 15 баробарга ортиб, йилига 350 тани ташкил қилган. Қолаверса, 2017-2023 йилларда 1 100 та буйрак трансплантацияси ва 70 дан ортиқ жигар трансплантацияси амалга оширилган. Бу рақам 2017 йилда атиги 27 тадан иборат эди. Шунингдек, мазкур йўналишда тажриба ва кўникмалар оширилиб, бугунгача турли ёшдаги болаларда 50 га яқин буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.