currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСунъий интеллект инсониятга таҳдидми? Мутахассислар сунъий интеллект ривожини тўхтатишга чақирмоқда

Сунъий интеллект инсониятга таҳдидми? Мутахассислар сунъий интеллект ривожини тўхтатишга чақирмоқда

Ўзбекистон

calendar

30.03.2023

eye

2 173

Сунъий интеллект инсониятга таҳдидми? Мутахассислар сунъий интеллект ривожини тўхтатишга чақирмоқда

Бутун дунёда сунъий интеллектнинг имкониятларидан фойдаланиш сўнгги пайтларда кўпайиб боряпти. Дунё экспертлари ва етакчи IT компаниялари эса негадир бундан хавотирга тушишган. Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск яқинда бир гуруҳ сунъий интеллект бўйича экспертлар, саноат раҳбарлари билан биргаликда жамиятга хавф солиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида очиқ хат ёзди. Хатда жамият учун потенциал хавфлар келтирилиб, яқинда ишга туширилган сунъий интеллектнинг OpenAI GPT дастуридан кучлироқ тизимларни ишлаб чиқишда олти ойлик танаффус қилишга чақирилган. OpenAI GPT дастури - Microsoft томонидан қўллаб-қувватланган, шу ойнинг бошида фойдаланувчилар билан суҳбатлашиб, қўшиқ ёзиш ва узун ҳужжатларни умумлаштириш имкониятлари билан барчани ҳайратда қолдирган эди. Фаоллар кучли сунъий интеллект доимо ижобий томонга фойда беришига шубҳа билан қарашмоқда. «Машиналарнинг ахборот каналларимизни тарғибот билан тўлдиришига йўл қўйишимиз керакми?... Охир-оқибат биздан ошиб кетадиган, бизни ақлдан оздирадиган, кераксиз қилиб қўядиган ва ўрнимизни босадиган инсоний бўлмаган онгларни ривожлантиришимиз керакми?», дейилади мактубда. Шунингдек, очиқ хатда инсонлар билан рақобатлашувчи сунъий интеллект тизимлари жамият ва инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги, кенг кўламли тадқиқотлар шуни исботлагани айтилган. Мактубга 1000 дан ортиқ одам, жумладан Илон Маск, Apple асосчиси Stiv Voznyak, Skype асосчиси Yaan Tallin вa Pinterest ҳаммуассиси Evan Sharpлар ҳам имзо чеккан. OpenAI бош директори Sem Altman, Alphabet вa Microsoft бош директорлари Sundar Pichai вa Satya Nadellaлар эса хатни имзоламаган. АҚШ қонун чиқарувчилари сунъий интеллектнинг миллий хавфсизлик ва таълимга таъсири ҳақида ҳам саволлар беришмоқда. Европа Иттифоқи полицияси мазкур тизимдан фишинг, дезинформация ва кибержиноятчиликка уринишларда фойдаланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, илғор сунъий интеллект Ердаги ҳаёт тарихида глобал ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект «Ўткан кунлар», «Сариқ девни миниб», «Икки эшик ораси», «Бобурнома» каби асар қаҳрамонлари таърифига мос суратларини тақдим этишни бошлади. Midjourney Artificial Intelligence платформасига қаҳрамон таърифи киритилгач, сунъий интеллект унга мослаб қиёфалар чизиб беряпти. Ўзтвиттер фойдаланувчилари ўзбек адибларининг асарлари асосида турли қаҳрамонлар суратларини эълон қилишмоқда. Буни Аҳмад Собитов исмли Твиттер фойдаланувчиси биринчилардан бўлиб таклиф қилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: