Содда талқин
02.09.2024
5 246

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари белгиланди.
Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:
1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:
олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;
молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса, 2024/2025-ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.
Маълумот учун, 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдорлари билан бу ерда, базавий контракт моқдори билан бу ерда танишиш мумкин.
Маълумот учун, шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Супер-контракт бўйича айрим тартиблар тасдиқланди
Олий таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда.
Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар учун қоидалар эслатилди
Табақалаштирилган контракт тўлови абитуриентга қанча балл етмай қолганига боғлиқ.