Ўзбекистон
12.08.2023
1 428

ИИВ Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган шахс аниқланганлиги ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2001-йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахс Туркияга бориб, у ерда “Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушганлиги ҳамда айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилганлиги, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётганлиги аниқланди. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 3 ўзбекистонлик қўлга олинди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган ўзбекистонлик ота ва ўғил қидирувга берилди
Улар Сурияга бориб, иккита халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган.
Тожикистон махсус хизматлари Афғонистондан кириб келган террорчиларни йўқ қилди
Халқаро террорчилик ташкилотининг уч нафар аъзоси Дарваз вилоятининг Кеврон туманида (Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти) афғон-тожик чегарасини ноқонуний равишда бузиб ўтган.
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда айбланмоқда
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.