Ўзбекистон
25.09.2023
1 093

Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 1987 йил Наманган вилоятида туғилган, Жиноят Кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-2-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисми билан айбланаётган фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилган. Суд материалларига кўра, фуқаро 2016 йил 6 сентябрь куни яқин дўстининг таклифи билан “Тошкент-Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали Туркия Республикаси Истанбул шаҳрига борган. Сўнг 2017 йил сентябрь ойида Истанбулдан Сурия Араб Республикасига ўтиб, “Хайъат Тахрир Шом” ХТТ(Халқаро террористик ташкилоти) таркибига қўшилган. У ерда декабрь ойига қадар террорчиларни тайёрлаш лагерида жангавор тайёргарликдан ўтган. 2018 йил сентябрь ойида эса ХТТ (Халқаро террористик ташкилот) сафини кенгайтириш учун Туркия Республикасига қайтган ва 2022 йил декабрь ойига қадар бир гуруҳ шахсларни ёллаб, уларни Сурия Араб Республикасига жўнатиб юборишни ташкиллаштирган. Судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан узил-кесил 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.