currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСурҳондарёда ҳоким билан тортишиб қамалган мактаб директори, озодликка чиқарилди

Сурҳондарёда ҳоким билан тортишиб қамалган мактаб директори, озодликка чиқарилди

Ўзбекистон

calendar

03.08.2023

eye

1 527

Сурҳондарёда ҳоким билан тортишиб қамалган мактаб директори, озодликка чиқарилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова ва ҳоким ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда директор аёл ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, жаҳл билан ҳокимга бундан норози эканлигини билдирган. Шунингдек, видеода аёлни ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетгани акс этган. Шундан сўнг, директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири муносабат билдирди. ”Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди. Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, деб ёзган вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
4-август 2023, 09:01
1 494

Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида

Сурхондарё вилояти ҳокими ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги тортишув акс этган видео тармоқларни портлатди. 3 август куни янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўтаётган видеоселекторда директор ҳокимдан қайси сабабларга кўра ишдан бўшатилгани, нима учун асоссиз айблов қилинаётганига изоҳ сўрайди.  Бироқ Улуғбек Қосимов аниқ жавоб бермайди ва директор ички ишлар органлари ходими томонидан залдан олиб чиқиб кетилади. Хўш, шундан кейин воқеалар қандай тус олди? “hudud24.uz” мавзуни ўрганаркан, ҳолат бўйича ижтимоий тармоқлардаги фаоллар фикрига қизиқди ва уларни бир жойга жамлади.  

cover image
3-август 2023, 17:44
1 571

Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради – Вазир

Мактабгача ва мактаб таълими вазири мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият вазирлик назоратида эканлигини таъкидалди.

cover image
30-декабр 2023, 05:31
999

Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди

У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.

cover image
7-ноябр 2023, 08:42
1 863

Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди

Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.