Life Style
30.04.2025
180
Сувдан фойдаланиш муддати борми?
Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосига биноан, шу сув объектини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун сув олиш лимитлари:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — ҳар йили 15 сентябргача бўлган муддатда – куз-қиш даври учун (1 октябрдан 31 мартгача) ҳамда 15 мартгача — вегетация даври учун (1 апрелдан 30 сентябргача);
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ҳар йили 20 сентябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 20 мартгача — вегетация даври учун.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
- сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
- сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида;
- сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида;
- сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.
Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.