currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби қандай?

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

28.04.2025

eye

187

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунинг 42-моддасига асосан, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

— фаолиятни тугатиш;

— атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;

— фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

— банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

— ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

— тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

Фавқулодда ҳолат шароитида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 299

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 269

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 082

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
889

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.