Ўзбекистон
02.06.2023
3 985

Олий таълим муассасаларини тамомлаб, мустақил ҳаётга дастлабки қадамларини қўйиш арафасидаги давлат гранти битирувчилари ҳаёлидан шу сингари саволлар ўтаётгандир, эҳтимол: давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Давлат гранти битирувчилари ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Аммо, одатда, олий таълим муассасалари ўз мажбуриятларини тўла бажармай, битирувчилардан шартнома шартларини бажаришни талаб қилишади. Битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлаши керакми? Олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга қандай тартибда жойлаштириши керак? Агар жойлаштирмаса-чи? Битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлай оладими? Аксариятда битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлай олади, деган қараш шаклланган бўлса-да, аслида қонунчиликда бундай талаб йўқ. Хусусан, Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, давлат грантида ўқиган битирувчилар таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади. Кўриниб тургандек, иш берувчиларнинг мулкчилик шаклига (хусусий ёки давлат) талаб қўйилмаган. Назарий жиҳатдан, битирувчи хусусий секторда ҳам фаолиятини бошлаши мумкин. Аммо бунинг учун хусусий сектордаги иш берувчилар тақсимот комиссиясига ўзидаги бўш иш ўринлари бўйича кафолатланган талабнома юбориши керак. Аммо битирувчи ишга мустақил жойлашган бўлса, у ушбу ишини давом эттириши, битирувчиларни ишга тақсимлашда иштирок этиш ёки этмаслиги масалалари очиқ қолдирилган. Амалиётда эса тақсимот комиссиялари битирувчи амалда ишлаб турган ташкилотга йўлланма ёзиб бериш ҳолатлари ҳақида гапирилади. Ишга жойлаштириш тартиби қандай?
Маълумотнома намунаси[/caption]
Лекин...
Бир қарашда содда ва тушунарли, битирувчиларни ишга тақсимлаш жараёнлари яхши йўлга қўйилган. Аммо ишга тақсимлаш жараёнларида қатор тизимли муаммолар мавжуд:
Биринчидан, аксар ҳолатларда тақсимот комиссиялари фақатгина “қоғоз”да тузилади. Битирувчилардан қаерда ишлашни хоҳлаши ҳақида сўров-анкета олинмайди. Комиссиялар уларни амалда ишга тақсимламайди.
Иккинчидан, айрим ҳолатларда мустақил равишда ишга жойлашган битирувчиларга уларда амалда ишлаб турган ташкилотига йўлланма ёзиб берилади, гўёки ишга улар жойлаштиргандек.
Учинчидан, йўлланма берилган тақдирда ҳам кўп ҳолатда битирувчилар ишга танлов ва суҳбатларсиз қабул қилинмайди. Бу ҳолатда амалда тақсимот комиссияси ишини йўққа чиқаради.
Бу муаммолар, ўз навбатида, тизимдан кўзланган мақсадга эришиш имкониятини бермайди. Шу боисдан, битирувчиларни ишга тақсимлаш механизмининг ҳар бир босқичи жиддий таҳлил қилиниб, мазкур тартибни сақлаб қолиш ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса-чи?
Низомга кўра, агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.
[caption id="attachment_13311" align="aligncenter" width="1011"]
Маълумотнома намунаси[/caption]
Айнан шу маълумотнома асосида битирувчилар уч йил давомида ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломнинг асл нусхасини олиши мумкин.
Хусусан, низомга кўра, мустақил ишга жойлашиш имконияти берилган битирувчиларга ўқишни тугатган кундан сўнг уч кундан кечиктирмай бу тўғрисидаги маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.
Битирувчиларга маслаҳатлар
Эҳтимол, тизим айрим камчиликлар билан уни ишлаб чиқишда давомида режалаштирилгандек ишлмаётган бўлиши мумкин. Аммо биритувчиларни ишга тақсимлаш тизимининг имкониятларидан имкон қадар фойдаланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
Муроджон Нажмиддинов,
ҳуқуқшунос
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади
Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.
Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан ҳайдалади? Муҳим 6 саволга жавоб
74 соат дарс қолдирган барча талабалар ўқишдан четлаштириладими? Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади? “Бюджет”да ўқиган талаба ўқишини қайта “бюджет”га тиклаши мумкинми? Кредит-модуль тизимида ўқийдиганлар-чи? Hudud24.uz қуйида ушбу масалаларга оид муҳим саволларга жавоб беради.
Айрим талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.